Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Унинг ёрқин хотираси умрбод қалбимизда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан 2017 йил 13-14 октябрь кунлари Қарши ва Бухоро шаҳарларида Шароф Рашидов таваллудининг 100-йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди.  

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100-йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил қилинди.  

Тантаналарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова; унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги китоб муаллифи, тарих фанлари доктори Саидакбар Ризаев ва иқтидорли давлат арбобининг бевосита раҳбарлигида ишлаган қатор бошқа фан ва маданият арбоблари, жамоатчилик вакиллари, нефтгаз тармоғи фахрийлари ҳамда талаба ёшлар қатнашдилар.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рузиев ва Бухоро вилояти ҳокими Уктам Барноев йиғилганларга Шароф Рашидов ушбу минтақаларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшганлиги ҳақида сўзлаб бердилар. Таъкидланганидек, мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ажойиб инсон таваллудининг 100-йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги ташаббуси унинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ҳурмат қиладиган халқимизнинг асл истакларини акс эттирди. Бугунги кунда миллионлаб ўзбекистонликлар яшаб, самарали меҳнат қилаётган улкан ҳудудлар кўп жиҳатдан Шароф Рашидовичнинг саъй-ҳаракатлари туфайли жонланди ва гуллаб-яшнамоқда. Қарши чўлини суғориш, Аму-Бухоро суғориш каналини яратиш ишлари шу инсон номи билан чамбарчас боғлиқ. Бевосита унинг раҳбарлигида ўтган асрнинг 60-йилларида Бухоро вилоятида ноёб Газли конини фойдаланишга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди, 1972 йилда эса Қашқадарё вилоятида Муборак газни қайта ишлаш заводи барпо этилди.

Тадбир иштирокчилари хотиралари билан ўртоқлашдилар, ўзбек халқининг асл ўғлони юрт фаровонлиги йўли амалга оширган улкан ишлари, хизматларини яна бир бор тилга олдилар.  

Одамлар Шароф Рашидовни, энг аввало, бебаҳо инсоний фазилатлари: раҳмдиллиги, камтарлиги, меҳнатсеварлиги, софдиллиги, халқига бўлган юксак меҳри ва ғамхўрлигини доимо ёдда сақлайдилар, у билан фахрланадилар ва жуда қадрлайдилар.

Тантанали тадбирлар якунида машҳур мусиқа усталари ижросида халқ севган куй ва қўшиқлар, жозибадор рақслар намойиш этилди. Шароф Рашидовнинг шеърлари асосида ажойиб қўшиқлар атайин ушбу тантаналар учун тайинланди ва уларнинг премьералари катта муваффақият билан ўтди.

Сўнгги ўзгартириш: 17.10.2017 15:29

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech