Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Қашқадарё вилоятида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг минтақавий тайёрлов бўлими ишлай бошлади

2017 йил 3-7 октябрь кунлари Қарши шаҳрида ўқув курслари тингловчиларининг биринчи тест-синовлари ўтказилиб, уларнинг натижалари бўйича И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкентдаги филиалининг Қашқадарёдаги минтақавий тайёрлов бўлимида сабоқ оладиганлар гуруҳи шакллантирилади.

Ушбу минтақавий бўлимнинг ўқув майдонида абитуриентлар Россиянинг етакчи олий ўқув юртларидан бирининг Тошкентдаги филиалига ўқишга киришга тайёрланадилар. Пойтахтимизда 2007 йилнинг январь ойидан иш бошлаган олий ўқув юрти энг нуфузли илм даргоҳларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси — умумэътироф этилган жаҳон стандартлари ва ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон нефтгаз ва нефтгазкимё тармоғи учун юқори малакали кадрларни тацёрлашдан иборат.

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети кўпдан буён асосан нефть ва газга бой бўлган минтақалардан бўлажак талабаларни мақсадли танлаш амалиётидан фойдаланиб келмоқда. Шу маънода минтақавий бўлимни очиш учун айнан Қашқадарё вилояти танлангани бежиз эмас, албатта. Ушбу минтақа нефтгаз секторига мансуб кўплаб конлар ва корхоналар мавжудлиги билан ажралиб туради ва улар доимо юқори малакали мутахассислар билан таъминлаб турилади.

Мазкур минтақавий бўлим энг замонавий техника ва ўқув-методик материаллар билан жиҳозланган. Ўқув якунлангандан сўнг бўлим тингловчилари якуний имтиҳон топширадилар ва унинг натижаларига қараб, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалига ўқишга киришга муваффақ бўладилар.

Сўнгги ўзгартириш: 06.10.2017 17:39

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech