Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ўзбекистон нефтгаз сектори учун энергетика жиҳозлари бўйича техник семинар

2017 йил 4-5 октябрь кунлари И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали негизида «Газ ўтказиш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган GE ускуналари ва технологиялари» мавзусидаги техник семинар бўлиб ўтди. Тадбир «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва саноат ва рақамли технологиялар бўйича дунёдаги етакчилардан бири ҳисобланган «General Electric» компанияси билан биргаликда ташкил қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар вакиллари келгусида ёқилғи-энергетика соҳасида қўллаш мақсадида илғор ечимлар, ноу-хау билан батафсил таништирилди.

«General Electric» компанияси экспертлари «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ мутахассислари билан биргаликда марказдан қочма ва поршенли компрессорлар; ҳар хил турдаги газсимон ёқилғида ишлай оладиган газпоршенли қурилмалар; модулли газ турбиналарнинг афзалликларини муҳокама қилдилар.

Тадбир давомида компаниянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон минтақаси бўйича бош директори Бела Ференци бу «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорлик қилиш дастури доирасида ўтказилаётган мазкур йўналишдаги учинчи семинар эканлигини таъкидлаб ўтди. Бундай лойиҳалар ҳамкорликни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш учун истиқболли ечимларни амалиётга муваффақиятли татбиқ этишга қаратилган.

Сўнгги ўзгартириш: 04.10.2017 19:26

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech