Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Диққат марказида – тармоқнинг инвестицион лойиҳалари

2017 йил 25 сентябрда Тошкентда «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш» мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида ташкил этилган анжуманда етакчи Россия компаниялари ва молия институтлари иштирок этдилар.

Ушбу конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг апрел ойида Россия Федерациясига қилган Давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида ўтказилди.

Ўзбекистоннинг нефт-газ-кимё, тоғ-кон ва металлургия тармоқларидаги инвестицион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича имзоланган Рамкали битимга мувофиқ, ушбу лойиҳаларда Россия молия институтлари иштирок этиши масаласи кўриб чиқилмоқда.

Форумда сўзга чиққан Россия делегацияси раҳбари, «Россия экспорт маркази» АЖ Бош директори Пётр Фрадков мамлакатимизнинг кўп соҳаларида, айниқса нефтгаз тармоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қулай омиллар мавжудлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу делегация таркиби «Газпромбанк» АЖ, «ЭКСАР» АЖ ва «Бирлашган машинасозлик заводлари» Гуруҳи, «Куч машиналари» Гуруҳи, Бирлашган металлургия компанияси, «РЭП-Холдинг» МЧЖ каби қатор йирик ишлаб чиқарувчилар вакилларидан ташкил топган.

Анжуман давомида бир қатор қўшма лойиҳаларга инвестиция киритиш механизмлари, ЭКСАР компанияси томонидан Россия банклари экспортини молиялаштириш ва суғурталашни ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, эришилган келишувларда нефтгаз соҳасида қатор йирик инвестицион лойиҳаларга 3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги Россия маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган.

Сўнгги ўзгартириш: 26.09.2017 18:03

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech