Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Фахрийларни қутлаш

2017 йил 5 сентябрда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг мажлислар залида меҳнат фахрийларини кўп йиллик самарали хизматлари эвазига ҳақли равишда дам олишга кузатишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирилган фахрийларнинг ҳар бири соҳада 25 йилдан ортиқ вақт давомида меҳнат қилиб, нефтгаз тармоғининг юксалишига салмоқли ҳисса қўшган. Улар қаторидан девонхона мудири Раиса Бурнашова, марказий ишлаб чиқариш-диспетчерлик бошқармаси бошлиғи Анвар Норматов, мувозанатлашган ривожланиш, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва оқилона фойдаланиш бошқармаси мутахассислари Ольга Евтушенко, Нелли Пак кабиларни мисол сифатида келтириш мумкин. 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви бошлиғи Алишер Султанов фахрийларга ҳалол меҳнатлари учун гуллар ва эсдалик совғаларини тақдим этиб, уларга мустаҳкам саломатлиқ, бахт-саодат, фаровонлик тилаб қолди. 

– Кўп йиллик фаолиятингизни нефтгаз тармоғига бағишладингиз ва бу жараёнда юксак касбий маҳорат ва меҳнатсеварлик каби энг аъло инсоний фазилатларни намоён қилдингиз. Биз сизларга катта тажрибангиз ва маҳоратингиз учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Сизлар ишлаб чиқаришда эришган тенгсиз натижа ва ютуқларингиз бир умрга қалбимизда сақланиб қолади, - деб таъкидлади А. Султанов.

    Тармоқ ривожланишига кўп йиллик самарали меҳнатларини бағишлаган инсонлар билан ёнма-ён ишлаган мутахассислар уларнинг шарафли ҳаёти ва фаолиятлари ҳақида баён қилиб, бундан кейин ҳам улар билан унумли ҳамкорлик олиб бориш ниятида эканликларини билдирдилар. Чунки узоқ йиллар давомида тўпланган катта амалий тажриба бебаҳо аҳамиятга эга бўлиб, нефтгаз тармоғининг ёш мутахассислари учун доимо профессионал билим ва кўникмаларнинг битмас-туганмас манбаи сифатида хизмат қилади. 

Сўнгги ўзгартириш: 18.09.2017 19:09

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech