Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Мингбулоқ» конида бурғилаш ишларига старт берилди

2017 йил 5 июлда Наманган вилоятидаги «Мингбулоқ» конида бурғилаш ишларини бошлаб юборишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ушбу инвестицион лойиҳанинг мақсади – энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда бир йилда қазиб олинадиган нефть миқдорини 200 минг тоннагача етказишни таъминлашдан иборат бўлди. Шу билан бирга тўртта янги разведка қудуқларини бурғилаш ва аввалроқ бурғиланган тўртта қудуқларни капитал таъмирлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига қилган расмий ташрифи ҳамда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ – бир йўл” халқаро форумдаги иштироки мазкур лойиҳани амалга оширишни фаоллаштиришга кучли туртки берди. Бўлиб ўтган учрашувлар чоғида эришилган келишувлар «Мингбулоқ» конини янада разведка қилиш ва фойдаланишга тайёрлаш» Инвестицион лойиҳасини амалга ошириш доирасида барча ишларни муваффақиятли ўтказиш учун муҳим асос яратди. 

Сўнгги ўзгартириш: 18.09.2017 19:07

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech