Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

ОАВ тармоқнинг ишлаб чиқариш майдонларида

Жорий йилнинг 8-12 август кунлари миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» мавзусига бағишланган медиа-тур бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва қатор шерик ташкилотлар, Жаҳон Банки Гуруҳи билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида журналистларни мамлактнинг етакчи корхоналари, шу жумладан иқтисодиётнинг нефтгаз секторининг энергияни тежайдиган технологияларини жорий қилиш ва самарали фойдаланиш йўлидаги фаолияти билан атрофлича таништирдилар.

Жорий йилнинг 26 майида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида«ги Қарорида бу йўналишдаги устувор вазифалар белгиланган. Ушбу медиа-турнинг мақсади ҳам ёқилғи-энергетика ресурсларидан тежамли ва эҳтиёткорона фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар боришини босма нашрлар, Интернет тармоғи ва МТРК каналлари орқали ёритишдан иборат. Тадбир кенг оммага йирик саноат корхоналарининг энергия тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги тажрибалари, энергия самарадорлигини оширишга инвестицияларни киритиш афзалликлари ҳақидаги маълумотларни етказишга мўлжалланган.

«Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси 2011 йилдан бошлаб амалга оширилмоқда. Унинг доирасида 30 дан ортиқ саноат корхоналари Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш ассоциацияси ва Ўзбекистон тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағларига эга бўлдилар. Ушбу корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида элетр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмларини жиддий қисқартириш имконияти пайдо бўлди.

Бугунги кунда мамлакатда ушбу лойиҳа доирасида саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича 82 та сублойиҳа амалга оширилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лойиҳаларнинг муваффақиятли бажарилиши йилига 500 миллион кВт/соат электр энергияси ва 187,7 миллион куб метр табиий газ тежалишига олиб келади.

Медиа-тур доирасида Қашқадарё вилоятида журналистларга табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарнинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган сублойиҳалар тақдим этилди.

Дастлаб медиа тур иштирокчилари «Шўртаннефтгаз» МЧЖ ва унинг «Шўртан» сиқув компрессор стансиясига ташриф буюришди. Ушбу объектда Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки гуруҳининг қўшма ташаббуси доирасида саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган учта сублойиҳа амалга оширилмоқда.

«Паст босимли машъала газларни қайта ишлаш» деб номланган сублойиҳа алоҳида эътиборга лойиқ бўлди. Унинг ноёблиги шундаки, эндиликда «Шўртаннефтгаз» МЧЖ сиқув компрессор станциясида кичик электр станцияси ўрнатилди.

Корхона мутахассисларининг изоҳларига кўра, машъалада ёқиб юбориладиган ҳамроҳ гази қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ҳам ишлатилар экан. Гап шундаки, ушбу газнинг бир қисмини, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир ўтказмаган ҳолда, электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ёқиш мумкин. Шунда компрессор станцияси ва корхонанинг бошқа объектлари ҳеч бир харажат қилмай туриб, ўзлари ишлаб чиқарган электр энергияси билан таъминланади. Шу аснода корхона шаҳар станцияларининг электр энергиясини аҳоли учун тежаб қолишга муваффақ бўляпти. Бундан ташқари, кичик электр станцияси машъала босимини камайтириб, атмосферага экологик жиҳатдан зарарли чиқиндилар ташланиши ҳажмини камайтиради.

Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бунинг натижасида бир йилда 16 миллиондан ортиқ кВт/соат электр энергиясининг тежалиши таъминланади.

Шунга ўхшаш сублойиҳа «Муборакнефтгаз» МЧЖда ҳам амалга оширилган бўлиб, иштирокчилар медиа-турнинг сўнгги кунида мазкур корхонанинг сиқув компрессор станциясига ташриф буюришди. Ҳусусан, умумий қиймати 5,6 миллион АҚШ долларга тенг бўлган кичик электр станция йилига 18 миллион кВт/соат энергия тежашга қодир.

Умумий қилиб айтганда, «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида тармоқнинг иккита газни қайта ишлаш корхоналарида 6 та сублойиҳа амалга оширилиб, қўлланилаётган ускуналарининг умумий қиймати қайрийб 27 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши давлат учун йилига 120 млн. кВт/соатдан ортиқ қўшимча электр энергияни таъминлаб бериши кутилмоқда.

Сўнгги ўзгартириш: 16.08.2017 15:51

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech