Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тармоқнинг ижтимой лойиҳаси

2017 йил 1 августда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мироки шаҳарчасида замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуасини очиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу кўркам иншоот «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирадиган Шўртан газкимё мажмуасининг маблағларига барпо этилди.  Мироки деб номланувчи минтақавий курорт денгиз сатҳидан қарийб 1000 метр баландликда Ҳисор тизмаси тоғларида жойлашган.

Юртимизнинг энг хушманзара маконларидан бирида ўрнашган мажмуа сайёҳларни қабул қилиш ва келувчиларни соғломлаштириш учун зарур бўлган ажойиб инфратузилма; «люкс» даражали хоналарга эга бўлган замонавий меҳмонхона, сузиш бассейни, физио- ва бошқа даволаш муолажалари тақдим этиладиган кабинетларни қамраб олган.  

Очилиш маросимида сўзга чиққан оқсоқоллар ушбу объект туман аҳолиси учун катта совға бўлганлигини таъкидладилар. Ишга туширилган мажмуа юртимизда туризм ривожланишига хизмат қилади ва айни пайтда қўшимча иш жойларини яратади. 

Сўнгги ўзгартириш: 16.08.2017 15:50

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech