Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси – бош устуворлик

2017 йил 21 июль куни Фарғона шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан самарали меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги тизимини таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган семинар ўтказилди. Тадбирда тармоқ акциядорлик компаниялари ва корхоналари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги Давлат бошқармаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекциясининг тажрибали мутахассислари иштирок этдилар.

Тадбир Фарғона вилоятида фаолият юритаётган тармоқ корхоналарининг амалий тажрибалари мисоллари асосида олиб борилди.

Бошқарув Раиси ўринбосари К.М.Тухтаев табрик сўзлари билан семинарнинг кун тартибини очди ва ишлаб чиқариш ишларининг хавфсизлигини ташкил қилиш, ҳар бир ходимнинг масъулият даражасини ошириш масалалари биринчи навбатдаги аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўз чиқишида Кабул Мухаммадиевич ишлаб чиқилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқаришда бозор ислоҳотлари талаблари ва шартларига жавоб берадиган меҳнат муҳофазаси тизимини таъминлаш механизмлари, шу асосда барча мулкчилик шакллари ва ишлаб чиқариш усуллари корхоналарида банд бўлган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида бутун тармоқда олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берди.

Семинар қатнашчилари ходимлар меҳнат муҳофазасини, электротехник ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларнинг олдини олиш мавзуларини кўриб чиқдилар. Семинар мақсади — ишлаб чиқариш хавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида тажриба алмашиш, меҳнат муҳофазаси соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишдан иборат эди.

Бундай тадбирлар ўтказилиши «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимли иш олиб боришидан дарак беради ва саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишнинг омилларидан бири ҳисобланади.


Сўнгги ўзгартириш: 26.07.2017 11:38

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech