Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ресурсларни тежаш, истеъмолчининг мажбуриятлари ва замонавий тўлов маданияти

2017 йил 28 июнь куни Халқаро матбуот клубида «Бюро: ресурсларни тежаш, истеъмолчининг мажбуриятлари ва замонавий тўлов маданияти» мавзуида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Жонли эфирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги мажбурий ижро Бюросининг ваколатлари ва функциялари, табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўловларга оид суд қарорларини ижро этиш масалалари муҳокама қилинди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги мажбурий ижро Бюроси раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, миллий ва халқаро ОАВ вакиллари, экспертлар иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни ижро этиш механизмларини кўриб чиқдилар. 2017-2021 йиллар учун ҳаракатлар Стратегиясига мувофиқ Фармонда газ ва электр энергияси билан таъминлаш самарадорлигини ошириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш механизмларини яхшилаш, ўз вақтида тўловни амалга ошириш интизомини мустаҳкамлаш, фуқаролар масъулиятини, қимматли ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар соҳасида иш юритиш самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, Халқаро матбуот клуби сессияси форматида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, мамлакат ёқилғи-энергетика мажмуасини янада модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Журналистларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.

Сўнгги ўзгартириш: 04.07.2017 13:48

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech