Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Диплом билан ишга киришиш

2017 йил 24 июнда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (ИТУ) Тошкент шаҳридаги филиалида олтинчи навбат битирувчиларга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2007 йилда яратилган Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали бугунги кунда республикадаги етакчи халқаро олий ўқув юртларидан бирига айланди. Ушбу даргоҳ инновациялар ва нефть ва газ ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, яъни нефть ва газ конларини қидиришдан бошлаб, уларни чуқур қайта ишлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни транспортировка қилишга йўналтирилган малакали мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган. Ушбу олий ўқув юрти талабаларда олинаётган билим ва маълумотлар, профессионал фикрлаш қобилиятидан оқилона ва самарали фойдалана билиш, мустақил равишда изланиш ва ижод қилишга интилишни шакллантиришга қаратилган таълим, мазмун ва услубиятни таклиф қилмоқда. Олиб борилаётган ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари асосий вазифани бажаришга — нефтгаз мажмуасининг саноат корхоналари, Ўзбекистон Республикасининг тармоққа оид фани билан яқин алоқада бўлишини таъминлашга қаратилган.

Кейинги йиллар давомида Филиалнинг юзлаб битирувчилари нефтгаз тармоғининг кўпгина корхоналарида мутахассислар қаторига қўшилдилар. Улар конларда, илмий марказларда самарали меҳнат қилиб, олий ўқув юртида олинган билимларни амалиётда тасдиқламоқдалар.

Жорий йили 147 нафар битирувчиларга дипломлар топширилди.

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси Бошқаруви Раиси Алишер Султанов ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг халқаро ишлар бўйича проректори Александр Максименко йигит ва қизларни чин юракдан табриклаб, уларга бўлажак профессионал фаолиятларида катта муваффақият тиладилар.

Ушбу Университет билан самарали кўп йиллик ҳамкорлик натижалари бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК «Золотой партнёр» мукофоти билан тақдирланди.

Ўз навбатида, республикамиз нефтгаз тармоғи учун малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўп йиллик ва салмоқли ҳисса қўшганлари учун «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (ИТУ) ректори — Мартынов Виктор Георгиевични ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (ИТУ) халқаро ишлар бўйича проректори, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (ИТУ) Тошкент шаҳридаги Филиали директори Максименко Александр Фёдоровични фахрий ёрлиқлар билан мукофотлади.

Сўнгги ўзгартириш: 28.06.2017 15:12

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech