Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тарихнинг бир қисмига айланинг: «Ўзбекнефтгаз» МХК учун логотип вариантингизни таклиф қилинг

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдингкомпанияси ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши янги логотип ва слоган яратиш учун очиқ танлов эълон қилмоқдалар!

Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?

Нефтгаз соҳасига мансуб миллий бренд логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин.

Талабнома қандай узатилади?

  1. Танловнинг низоми ва техник топшириқ билан танишиб чиқинг.
  2. Янги логотип ва унинг таърифининг 3 (уч) тилга (ўзбек, рус, инглиз) мослаштирилган ўз намунангизни ишлаб чиқинг.
  3. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни logo@liting.uz электрон почтасига; ёкиқуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш, Тарас Шевченко кўч., 2. Маълумот учун телефон: (+99871) 280-67-45. Алоқа боғловчи шахс: Мукаддас Норматова.

Таклифларингизни ким ва қандай баҳолайди?

Барча ишларни «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти вакилларидан иборат бўлган танлов комиссияси кўриб чиқади. 

Комиссия ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:

  • компания фалсафаси, миссияси ва қадриятларини акс эттириш
  • логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;
  • логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;
  • логотипнинг кўзга кўринадиган қисми креативлиги ва янгичалиги (янги логотип амалдагига ўшаш бўлмаслиги лозим).

Комиссия 50 (элликтаэнг яхши ишларни танлаб олади ва финал босқичи иштирокчилари орасида очиқ танлов ўтказади.Финал қатнашчиларининг ишлари, танлов натижалари ва ғолибнинг номи расмий сайтда эълон қилинади: http://www.ung.uz.

 

Танлов ғолиби қимматбаҳо соврин -
Chevrolet Spark автомобили билан тақдирланади!

 

Танловда иштирок этиш учун талабномалар 2017 йил 21 июлгача қабул қилинади.

Танлов якунлари 2017 йил 25 августда сарҳисоб қилинади.

Ғолиблар номларини эълон қилиш ва тақдирлаш маросими жорий йил 30 августда (Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги Куни арафасида) ўтказилади.

 

Техник топшириқ (.docx 17КБ)

Танловнинг низоми (.doc 80КБ)

Сўнгги ўзгартириш: 20.06.2017 17:42

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech