Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Кооперация алоқаларини мустаҳкамлаб

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги «2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ кўргазма павильонларида Мажмуанинг геология, ёқилғи-энергетика мажмуи, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари бўйича тармоқ саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтди. 

Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг тармоқ босқичи доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзнефтгазмаш», «Ўзтрансгаз», «Ўзнефтгазқурилишинвест», «Нефтгазинвест» МЧЖ каби корхона ва компанияларнинг маҳсулотлари ягона стендда кенг ўрин эгаллади. Шунингдек кўргазмада ўз фаолиятини 2010 йилда бошлаган қатор кичик бизнес корхоналарининг салоҳияти намойиш этилди. 

Мамлакат ҳукумати томонидан тасдиқланган жорий йилда маҳсулот етказиб бериш ва саноат ярмаркаси бўйича шартномалар тузиш юзасидан мақсадли параметрларни ижро этиш учун тармоқ доирасида импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни харид қилиш ва ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қиймати 205,0 млрд. сўмлик 35 та шартнома тузилди.

Саноат ярмаркаси форматида 8 июнь куни бўлиб ўтган «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг тақдимоти давомида тармоқ маҳаллийлаштириш ва кооперация Дастурини амалга оширишга оид батафсил маълумотлар келтирилди. 

Мазкур саноат форумининг якунлари бўйича унинг ташкилотчилари «Ўзбекнефтгаз» МХКни «Кооперация алоқаларини ривожлантиришдаги юқори кўрсаткичлари учун» номинациясида ғолиб бўлганлиги учун муносиб тақдирладилар.

Сўнгги ўзгартириш: 13.06.2017 15:18

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech