Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ҳамкорлик доираларини кенгайтириб

«Ўзбекнефтгаз» МХК Баку шаҳрида 2017 йил 31 май — 3 июнь кунлари бўлиб ўтган «Каспий нефти ва гази — 2017» ХХIV халқаро кўргазмаси ва конференциясида ҳамда VII Каспий халқаро энергетика ва муқобил энергия кўргазмасида фаол иштирок этди.

Компаниянинг Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг 25-йиллигига бағишланган ва тармоқ фаолиятининг асосий йўналишларини ҳамда мустақиллик йилларидаги муваффақиятлари солномасини акс эттирган ягона стенди ушбу форумнинг барча қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Юртимизнинг ягона стендини кўриш мақсадида кўргазмага Озарбайжон Республикаси Президенти Илхам Алиев, Озарбайжон Республикаси Биринчи вице-президенти Мехрибан Алиева, жаҳон нефтгаз индустриясининг етакчи компаниялари раҳбарлари ташриф буюрдилар. Жорий йили соҳа профессионалларининг анъанавий ўзаро манфаатларни билдириш майдонида дунёнинг 30 та мамлакатларидан қарийб 300 та компаниялар жам бўлди.

Конференцияда «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви Раиси Алишер Султонов тақдимот маърузаси билан чиқди.

Тадбирнинг амалий дастури доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК мутахассислари тақдимот ва музокаралар, В2В форматидаги учрашувларни ўтказдилар, янги мижозларни жалб қилиш имкониятларини, ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги ўзгартириш: 05.06.2017 19:05

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech