Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Табиий газ қазиб чиқаришни жадаллаштириш мақсадида

2017 йил 31 май куни «Денгизкўл газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаят участкасини, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олот ГККни обонлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш ишларини бошлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

«Ўзбекнефтгаз» МХК Хитой миллий нефтгаз компанияси (CNPC) билан биргаликда Бухоро вилоятининг учта энг йирик газ конденсати конларида газ қазиб чиқаришга киришдилар.

«Ўзбекнефтгаз» МХК ва Хитой миллий нефтгаз компанияси (CNPC) билан 2006 йилнинг июнь ойида тузилган "Ўзбекистон Республикасининг инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини ўтказиш бўйича битим«ни амалга ошириш натижасида Хўжасаят, Хўжадавлат ва Шарқий Олот янги газ конденсати конлари очилди.

Ушбу конларни ободонлаштириш ва саноат усулида фойдаланишга жорий қилиш мақсадида томонлар ўртасида «New Silk Road Oil & Gas» МЧЖ қўшма корхона ташкил этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 октябрдаги Қарорига мувофиқ лойиҳани янада ривожлантириш учун барча зарурий афзалликлар тақдим этилди.

Лойиҳанинг Денгизкўл газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаят участкасини, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олот ГККни обонлаштириш бўйича қиймати 377,5 млн. долларга тенг Техник-иқтисодий асослари (ТИА) тасдиқланди.

Яқинда Хитой Халқ Республикасига амалга оширган ташрифи чоғида Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев CNPC компанияси бошқаруви Раиси жаноб Вал Илин билан ўзаро манфаатли учрашув ўтказди ва бу лойиҳани жадал бошлаб юборишга кучли туртки берди.

Хитой Банки билан CNPC компаниясининг кафолати остида кредит Битими имзолангандан сўнг лойиҳани амалга оширишнинг фаол босқичи бошланди.

«Денгизкўл газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаят участкасини, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олот ГККни обонлаштириш» лойиҳасини рўёбга чиқариш натижасида йилига 1,0 млрд. куб.метрдан ортиқ табиий газ қазиб чиқарилиши таъминланади. Ёқилғини экспортга жўнатиш ва ички бозорда сотиш учун ундан 6,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа оқланиши даврида (16 йил) қўшма корхона томонидан давлат даромади қисмига 400,0 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда (солиқ ва мажбурий ажратмалар шаклида) маблағ йўналтирилиши, 150 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Шунингдек, қўшма корхона келгусида ҳам хом ашё қазиб чиқаришни кўпайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва мазкур минтақанинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, углеводородларнинг истиқболли конларини разведка қилиш ва фойдаланишга тайёрлаш учун нефть ва газ йўналишида геологик қидирув ишларини амалга оширишни давом эттиради.

Сўнгги ўзгартириш: 05.06.2017 19:08

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech