Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Корпоратив бошқарув механизмлари амалда

2017 йил 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ташкил этилган журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларига «Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилги "Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги Фармонини амалга ошириш доирасида олиб бораётган фаолияти юзасидан атрофлича маълумот тақдим этилди.

Асосий маърузада корпоратив маданияти акциядорлар ва инвесторлар билан ҳамкорлик юритишнинг энг муҳим воситаларидан бири, деб таъкидланди. Матбуот анжуманида корпоратив бошқарувнинг компаниядаги ролига, бу соҳада эришилган ютуқларга ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиётлари ва тамойилларини жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, корпоратив бошқарув механизмларини жорий қилиш доираларида «Ўзнефтмаҳсулот» АКда дивиденд сиёсати шакллантирилмоқда, миноритар капитал эгаларининг асосланиши оширилмоқда ва салоҳиятли мулкдорлар учун жозибадорлик оширилмоқда, бошқарув ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари қўлланилмоқда ва корпоратив муносабатлар соҳасидаги илғор тажриба фойдаланилмоқда.

Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш мақсадида компанияда ERP/SAP ва бошқариш органлари фаолиятининг информацион шаффофлиги жорий қилинмоқда, бу эса ўз навбатида операцион, бошқариш ва тижорат чиқимларини оптималлаштириш, ходимлар кўникмаларини ривожлантириш ва ошириш, ходимларнинг лавозим талаблари ва малакаларини ўқув дастурлари билан боғлашга имкон беради.

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик компанияси вакиллари журналистларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

Сўнгги ўзгартириш: 31.05.2017 16:49

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech