Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги. Учинчи кун воқеалари.

19 май куни «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ — OGU — 2017» Халқаро форум ишига якун ясалди.

«B2B» доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва дунёнинг етакчи компаниялари раҳбарлари даражасида амалдаги ва салоҳиятли шериклар билан серунум мулоқот бўлиб ўтди. Хусусан, Itron (Германия), Exxon Mobil (АҚШ), Istana Karanglaut (Индонезия), KNOC (Корея) ва қатор бошқа машҳур компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказилди. Музокаралар давомида юртимизнинг ишлаб чиқариш корхоналарини янада модернизациялаш ва диверсификация қилиш, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қувватларни ташкил қилиш, суюқ углеводородларни қайта ишлаш ва утилизациялаш бўйича замонавий ва илғор технологияларни жорий қилиш, зангори ёқилғини қайта ишлашнинг муқобил усулларидан фойдаланиш, табиий газни ҳисобга олиш бўйича автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш йўлида амалий ҳамкорликнинг механизмлари кўриб чиқилди.

Бугун музокаралар натижалари бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Корея миллий нефть корпорацияси ўртасида "Деҳқонобод ва Тошқурғон инвестицион блокларидаги ишлар дастури тўғрисида«ги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг ушбу муҳим форуми доирасида жами бешта икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар, хусусан, қўшма корхона яратиш, углеводородларни қазиб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва шу каби долзарб вазифаларни ҳал қилишга қаратилган.

Семинарлар майдони ҳам фаол иш юритиб, бугун бу ерда «Талабалар куни» доирасида жонли мунозаралар ўтказилди. Бу жараёнларда Тошкент кимё-технологик институти, Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг 50 нафар талабалари фаол иштирок этдилар. Интерфаол сессиялар форматида ўзаро баҳслашган саккизта жамоа нефтгаз тармоғи учун муғим бўлган ғояларни илгари сурдилар. Ғолиблар қимматбаҳо совринлар билан тақдирланди.

Умуман айтганда, семинарлар майдонида амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича ёш олимлар орасида қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди. Жумладан, «Энг яхши маъруза» номинациясида Тошкент Давлат Техника университети вакили Н.С.Кабилов ғолиб бўлди. ИГРНИГМ АЖ олимаси С.Ф.Муратова "Энг долзарб янгича ҳал этиладиган муаммо«ни тақдим этди. «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ олими Х.А.Насуллаев "Долзарб амалиётбоп илмий маъруза«ни баён қилди. «Алоҳида технологик компонентлар бўйича импорт ўрнини босиш» номинациясида «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ олими М.Р.Валиев ғолиб бўлди. «Илмий маърузанинг инновацион жиҳатлари» номинациясида Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали вакили Х.Р.Ибрагимов зафар қучди. «Конференциянинг энг фаол иштирокчиси» номинациясида Тошкент кимё-технологик институти вакили М.Э.Зиядиллаев ғолиб деб топилди.

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ягона стенди майдонида тармоқ акциядорлик компаниялари, корхоналари раҳбарлари ва экспозиция ишида қатнашаётган ишлаб чиқарувчи компаниялар етакчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Форумни ёпиш маросимида ушбу тадбирнинг юқори самарадорлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жорий йил кўргазмасига дунёнинг 28 мамлакатидан 178 компаниялар ташриф буюрди. «Ўзбекистон Нефти ва Гази» Халқаро анжуманидаги «Ўзбекистон Нефтгаз индустрияси янада юксалиши учун ривожланишнинг муҳим истиқболлари» мавзуида бўлиб ўтган Халқаро конференцияда 400 нафар делегатлар қатнашди. Нуфузли олимлар, жаҳоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг 25-йиллигига бағишланган ушбу форумнинг юқори аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар. Шу маънода OGU халқаро нефть ва газ компанияларининг сўнгги ютуқлари ва ишланмаларини намойиш қилишлари учун юксак даражали бизнес-майдонни тақдим этаётганлиги ва у таъминотчи ва ишлаб чиқарувчилар, олим ва мутахассисларнинг ўзаро манфаатли учрашувлари учун энг қулай майдон эканлигини эътироф этдилар.

Ўзбекистон нефтгаз саноати, глобал даражада намоён бўлаётган ривожланиш жараёнларига асосланиб, бугунги кунда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва сифатли маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Ва шу маънода анъанавий «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ» Халқаро кўргазма ва конференция доирасида тажриба ва билим алмашиш, янги алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаш, фан ва ишлаб чиқариш янада самарали кооперация юритиши, инвестициялар оқими кенгайши, тармоқнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти ортишига хизмат қилади.

Сўнгги ўзгартириш: 19.05.2017 19:55

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech