Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нефтгаз тармоғи учун инновацион ғоялар

«Ўзбекнефтгаз» компанияси 2017 йил 10-12 май кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ кўргазма майдонларида бўлиб ўтган Х Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ишида фаол иштирок этди.

Тармоқ стендида 2017-2018 йиллар учун 22 мавзулар бўйича тармоқда эҳтиёж мавжуд бўлган инновацион ишланмалар тақдим этилди. Ярмарка якунлари бўйича умумий қиймати 2 470,025 млн. сўмлик 13 та шартнома тузилди.

Имзоланган ҳужжатларга мувофиқ «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятлари ишлаб чиқариш фаолиятига янги замонавий илмий ечимларни жалб қилмоқдалар.

Ушбу ноу-хау, яъни янгиликларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтлари (Умумий ва ноорганик кимё институти, Материалшунослик институти, Ядро физикаси институти ва Физика-техник институти), Тошкент давлат техник университети қошидаги «Фан ва тараққиёт» ДУК, «ИГИРНИГМ» АЖ тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти (Нефть ва газ конлари геологияси ва разведкаси институти) ва бир қатор бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар бўлди.

Доимий асосда ўтказиб келинаётган Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги кооперацион алоқаларни таъминлаш бўйича амалий механизмга айланди.

Ушбу жараён, ўз навбатида, нефть ва газни қайта ишлаш, нефтгазкимё ва муқобил ёнилғи соҳасига янги юқори самарали технологияларни жорий қилиш, қайта ишланаётган углеводород хом ашёси сифатини ошириш ва юқори ликвидли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга хизмат қилади.

Сўнгги ўзгартириш: 22.05.2017 20:06

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech