Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Талабалар мулоқоти формати

2017 йил 17-20 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети филиалининг талабалари, профессор ва ўқитувчилари ва «Ўзбекнефтгаз» МХК мутахассисларидан иборат делегация таркиби Москва шаҳрида Губкин номидаги Россия Давлат Университети ташкил топган кунининг навбатдаги санасини нишонлаш юзасидан ўтказилган байрам тадбирларида қатнашдилар.

Талабалар нефтЬ ва газ соҳасининг долзарб илмий йўналишлари бўйича мулоқот юритишлари, фикр алмашувлари учун қулай майдонга айланган анъанавий Халқаро анжуман давомида Ўзбекистонда таълим олаётган талабалар ва Тошкент филиали негизида бакалавриат босқичини тамомлаб, сўнг Москвада ўқишни давом эттирган магистрлар маъруза қилдилар. Интеллектуал викториналар, танлов ва мубоҳасалар — буларнинг барчаси тадбирларнинг сермазмун дастурини ташкил қилди.

Ўзбекистонлик талаба ёшлар ва ушбу тадбирда қатнашган бошқа делегатлар учун Москвада Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида ташкил этилган учрашув давомида йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига расмий ташрифи чоғида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш; мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳамкорлик, тинчлик ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги ташаббусларининг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек Шароф Рашидовнинг 100 йиллик таваллудига бағишлаб, ушбу машҳур давлат арбобининг Ўзбекистон тарихидаги роли тўғрисида суҳбат қурилди.

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг хотирасига бағишлаб, Москва ҳукумати раёсатининг қарорига мувофиқ, Россия пойтахтининг марказида Ислом Каримов номидаги сквер жойлашган. Дипломатик корпус вакиллари ва талаба ёшлар буюк инсон ҳайкали ўрнатиладиган ушбу қадамжога ташриф буюрдилар.

Шу билан бирга делегация аъзолари машҳур ўзбек шоири, файласуф, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини зиёрат қилиб, ҳайкал пойига гулдасталар қўйдилар.

Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети ташкил топган кунга бағишланган тантанали концертда Тошкент филиалининг иқтидорли талабалари замонавий ўзбек бастакорларининг асарлари асосида ёрқин куй ва қўшиқларни ижро этдилар.

Бўлиб ўтган тадбирлар янги танишувлар, унутилмас таассуротларга бой бўлди ва истиқболли режалар учун кенг замин яратди. Губкин номидаги университет битирувчиларининг талабалик йилларидаги дўстона муносабатлари бир умрга сақланиб қолади ва бу жараёнда Тошкент филиали талабалари ҳам дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик тарихининг ёрқин саҳифаларини яратишга салмоқли ҳисса қўшдилар.

Сўнгги ўзгартириш: 12.05.2017 15:14

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech