Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

“Ўзбекнефтгаз” МХК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълони

2015 йил 31 декабрдаги акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг 9 – сонли баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг 36 бандига асосан “Ўзбекнефтгаз” МХК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Баҳолаш даври: 2016 йил якуни.

Танловда корпоратив бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар қатнашиши йўл қўйилади.

Тижорат таклифлар 2017 йил 5 май соат 17:00 гача Тошкент шаҳри Истиқбол кўчаси 21 уй манзили бўйича тақдим килиниши лозим.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • танлов қатнашчисининг баҳолаш ишларини ўтказиш муддатлари, хизмат ҳақи миқдори ва бошқа маълумотларни кўрсатган холда тижорат таклифи;
  • ташкилот давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувохнома нусхаси;
  • лицензия нусхаси (фонд биржа, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилар, аудиторлик ташкилотлар ва бошқалар учун);
  • корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга оширадиган ташкилот ходимига берилган корпоратив бошқарувчи квалификацион аттестати ёхуд қимматли қоғозлар бозори мутахассиси квалификацион аттестати нусхаси.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +99871 236-79-76

Сўнгги ўзгартириш: 24.04.2017 16:47

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech