Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Техник топшириқ

2016 йилнинг якунлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари ва

унумдорлик бўйича интеграл коэффициент кўрсаткичлари

ҳамда уларни бажариш фоизларининг аудиторлик

текширувини ўтказишга доир

1. Мақсад ва вазифалар

2016 йилнинг якунлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари ва унумдорлик бўйича интеграл коэффициент кўрсаткичлари ҳамда уларни бажариш фоизларининг аудиторлик текшируви (кейинги матнда — СМК ва УИК) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли "Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида«ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

2. Топшириқ мазмуни

Аудиторлик ташкилоти миллий ва халқаро стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисобот бўйича 2016 йилнинг 1 чораги, 1 ярим йиллиги, 9 ойи ва йиллик фаолияти якунлари бўйича СМК ва УИК юзасидан аудиторлик текширувини ўтказиши лозим.

3. Таклифларни тақдим этиш

Даъвогарларнинг таклифлари техник ва молиявий қисмларни ўзига киритган бўлиши керак.

Таклифлар қуйидаги манзил бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХКга тақдим этилиши шарт:

Ўзбекистон Республикаси, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўч., 21.

Таклифлар Biznes Daily газетасининг «Биржа» бўлимида 2016 йил якунлари бўйича СМК ва УИК юзасидан аудиторлик текширувини ўтказишга оид оммавий танлов ўтказилиши ҳақида эълон босиб чиқарилган кундан бошлаб ўнинчи куннинг охиригача, тошкент вақти билан соат 18-00 гача қабул қилинади.

4. Техник қисмига қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши лозим:

а) аудиторлик ташкилоти томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар.

Давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳноманинг копияси, Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини юритиш ҳуқуқини берадиган лицензия копияси, суғурта полиси;

б) иш тажрибаси ва аудиторлик ташкилотининг мижозлари.

Ушбу бўлимга СМК ва УИК бўйича аудиторлик текшируви ўтказилган аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари бўлмиш 5-6 та ташкилотлардан иборат рўйхатни киритиш лозим;

в) аудиторлик ташкилотининг ходимлари.

Ушбу бўлимга аудиторлик ташкилоти мазкур лойиҳа бўйича аудиторлик текширувини ўтказишни мўлжаллаётган ходимларнинг қисқача таърифи киритилиши шарт, шу жумладан: ходимларнинг малакавий сертификатлари; аудиторлик ташкилоти ходимлари иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши бўлган жиноятларни содир этмаганликлари тўғрисидаги маълумотнома (тилхат); аудиторлик ташкилотида лицензия талаблари ва шартларини бузганлари учун уларнинг айби билан аудиторлик ташкилотлари лицензиялардан маҳрум этилган шахслар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома (тилхат).

г) ишларни якунлаш ва ҳисобот тақдим этиш санаси.

СМК ва УИК бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш ва ҳисоботни тақдим этиш муддатлари кўрсатилган бўлиши лозим.

д) тақдим этиладиган хизматнинг қиймати.

Молиявий таклифларга аудитор харажатларининг батафсил таърифи ва кўрсатиладиган хизматларнинг умумий қиймати киритилган бўлиши, шу жумладан миллий ва халқаро стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисобот бўйича тақдим этиладиган хизматлар алоҳида кўрсатилиши лозим.

Сўнгги ўзгартириш: 17.04.2017 20:58

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech