Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Минтақавий инновациялар ярмаркасида

2017 йил 30 март куни пойтахдаги «Ўзкўргазмасавдо» кўргазма мажмуасида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг минтақавий ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу ягона экспозиция лойиҳаси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг бу йўналишдаги салоҳиятини бирлаштирди. Ярмаркада «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг акциядорлик компаниялари ва корхоналари фаол иштирок этдилар. Ушбу тадбир X Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасига тайёргарлик кўриш доирасида ўтказилди.  

Маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш жадал ўсишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси Ўзбекистон нефтгаз секторида амалий унумдорлик ва иқтисодий самарадорликни таъминлашга мўлжалланган илмий ишланмалардан фойдаланмоқда. 

Ушбу ярмарка кўп йиллар давомида амалий илму-фан ва мамлакат иқтисодиётининг реал «сектори» ўртасидаги самарали кооперация алоқаларининг ёрқин намунаси бўлиб, унинг барча тармоқлари бундан кейин ҳам инновацион ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратди.

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик компаниялар ва корхоналарнинг, шу жумладан «Ўзгеобурнефтгаз» АК, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК, «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзнефтмаҳсулотлари» АКнинг 2017-2018 йилларда инновацион ишланмалар ва технологияларга бўлган 22та эҳтиёжни тақдим этди.

 

Сўнгги ўзгартириш: 03.04.2017 16:11

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech