Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нефтгаз тармоғида икки томонлама муносабатларнинг янги поғонаси

2017 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Астана шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилди. Икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари иштирокидаги нуфузли форум давомида умумий қиймати 97 млн. АҚШ долларига тенг 10 та муҳим ҳужжатларни (битта инвестицион лойиҳанинг қиймати 20 млн. АҚШ доллари, тўққизта ҳужжат экспорт-савдо соҳасига тегишли) имзолаш маросими бўлиб ўтди. Икки томонлама ҳужжатлар тўплами нефть маҳсулотларининг қўшма маркетинги ва логистикасини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасига хом нефтни етказиб бериш ҳажмларини ошириш борасидаги ўзаро манфаатлар ҳамда хом нефтни Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш юзасидан «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «КазМунайГаз» МК АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ўзига киритади. Шунингдек «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўртасида нефтгаз саноати соҳасидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандум имзоланди.  

Бизнес-форум иштирокчилари тадбир доирасида Миллий саноат кўргазмасида «Ўзбекнефтгаз» МХК стендида намойиш этилган Ўбекистон нефтгаз тармоғи корхоналарида ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларга катта қизиқиш билдирдилар. Шу билан бирга, икки мамлакатнинг база секторида қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган музокаралар бўлиб ўтди.     

Сўнгги ўзгартириш: 30.03.2017 14:43

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech