Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Барқарорлик – фаолиятнинг энг муҳим мезони

2017 йилнинг 27 феврал куни «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи «Ўзтрансгаз» АК республикамиз оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжуманини ўтказди.

Тадбир жараёнида журналистларга компаниянинг аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар доирасидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, бугунги кунгача 68,6 км узунликдаги газ қувурлари капитал таъмирланганлиги, айни пайтда 171,9 км масофадаги газ узатиш коммуникациялари реконструкция қилинганлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, 7,2 минг километр узунликдаги газ қувурларининг зичлиги синовдан ўтказилди ва кучли ҳаво оқими билан тозаланди, 5,6 минг километр масофадаги ерости йўллар аҳволи текширилди, қарийб 70,5 мингта газ тақсимлаш пунктлари тафтиш этилди.   

“Газ тармоқларига уланиш имконияти мавжуд бўлмаган аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш борасида алоҳида ишлар олиб борилмоқда.  Бугунги кунда суюлтирилган шаклдаги зангори ёқилғи 2,5 млн. хонадонларга етказиб берилади. Бунинг учун 60 дан ортиқ газ тўлдириш станциялари ва пунктлари хизмат кўрсатишмоқда, 200 та сервис марказлари эса газ баллонларини тарқатиш билан шуғулланмоқда. Бундан ташқари, суюлтирилган газни тегишли манзиллларгача етказиб беришда 237 та вагон-цистерналар ва қарийб 90 та автоцистерналар иштирок этмоқда”, - деб таъкидладилар «Ўзтрансгаз» компанияси вакиллари.  

Шунингдек, соҳа ходимлари ўтган йили бутун республикамиз миқёсида қўшимча равишда 20 та газ тўлдириш пунктлари ишга туширилганлиги, аҳолига эса қарийб 528 мингта газ баллонлари етказиб берилганлиги тўғрисида хабар бердилар. Шу билан бирга, юртимизда ишлаб чиқарилган янги махсус техника - иккита MAN русумли пропан ташувчи ва “Исузу” русумли 32 та махсус автомашиналар сотиб олинганлиги маълум қилинди.

Сўнгги ўзгартириш: 28.02.2017 17:51

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech