Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Жаҳон стандартлари даражасида

2017 йил 27 феврал куни «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасига ИСО 9001, ИСО 14001, OHSAS18001 жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлик сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу компанияда халқаро стандартлар талабларига мувофиқлик бўйича интеграциялашган менежмент тизимининг сертификацион аудитини ўтказишнинг якуний босқичи 2016 йилнинг охирида бўлиб ўтди. 

Сертификацион аудитнинг натижалари бўйича SERT Management компанияси мутахассислари томонидан «Uz-Kor Gas Chemical» ҚКнинг ижобий жиҳатлари ва унинг афзалликлари, хусусан, қуйидагилар алоҳида эътироф этилди:

  • барча ходимлар чуқур билимларга эга ва бохабар;
  • ишлаб чиқариш объектлари замонавий инфратузилмага, шу жумладан фавқулодда вазиятларга самарали жавоб ҳаракатларини амалга ошириш воситаларига эга;
  • ходимлар махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган;
  • компания фаолиятини режалаштириш ва молиялаштиришда, шу жумладан мураккаб вазиятларда, замонавий самарали фикрлаш амалиёти мавжуд; - корхона замонавий лаборатория ускуналари билан таъминланган ва ходимлар хорижда тажриба орттириши амалиёти қўлланилади;
  • хорижий компаниялар тажрибаси доимо пухта ўрганилади;
  • ташқаридан етказиб бериладиган электр энергияси юзасидан энергетик мустақиллик мавжуд ва маҳаллий энергетика тармоқлари жиддий қўллаб-қувватланади.

Аудит ўтказиш жараёнида TUV Thuringen сертификатлаш бўйича Германия органи вакиллари компаниянинг таркибий тузилмалари, ишлаб чиқариш объектларида бўлдилар, мутахассислар билан учрашиб, суҳбат қурдилар, ИСМнинг барча ҳужжатларини таҳлил қилдилар. Интеграциялашган менежмент тизимини баҳолаш натижалари бўйича аудиторлар гуруҳи «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма компанияси ISO 9001 сифат менежменти тизими стандартлари, OHSAS 18001 профессионал хавфсизлик ва саломатлик менежменти тизими ҳамда ISO 14001 экологик менежмент тизими талабларига мувофиқ эканлиги юзасидан хулоса чиқарди.  

Бугунги кунда қўшма корхона менежмент тизимини сертификатлаш соҳасида улкан истиқболли режаларга эга. Хусусан, жорий йили компания экологик менежмент тизимининг янги версиясига ўтиш, ушбу тизимни Сурғил конида жорий этиш ҳамда компаниянинг барча ходимларини ўқитиш ва амалдаги интеграциялашган менежмент тизимига фаол жалб қилишни режалаштирмоқда.

Сўнгги ўзгартириш: 28.02.2017 18:11

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech