Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Диққат марказида – меҳнат муҳофазаси

2017 йил 28 январ куни Урганч шаҳрида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, электротехник ва ёнғинхавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.  

«Ўзбекнефтгаз» МХКда Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунини ижро этиш доирасида ташкил қилинган тадбирда компания таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг мутахассислари иштирок этдилар.

«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви Раиси Ўринбосари Кабул Тухтаев тармоқда корхоналар, хўжалик юритувчи субъектлар, ижтимоий объектлар ва аҳолини энергия ва ёқилғи билан барқарор таъминлашга қаратилган қатор лойиҳалар изчил амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шу муносабат билан компания ишчилари, хизматчилари ва мутахассисларининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун зарур шароитлар яратиш, саноат хавфсизлигини таъминлаш, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлардаги янгилик ва ўзгаришлардан доимо хабардор қилиб бориш масалалари самарали ҳал қилинмоқда.  

Семинар давомида унинг иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири билан танишдилар, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган  «Ўзбекнефтгаз» МХК тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда ташкил қилинган меҳнат шароитлари ва саноат хавфсизлиги аҳволининг 5 босқичли назорати натижаларини муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш лозимки, шу каби тадбирлар ўтказилиши «Ўзбекнефтгаз» МХКда ишлар тизимли асосда олиб борилишини ифодалайди, бу эса ўз навбатида тармоқ корхоналари фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири сифатида хизмат қилади.

Сўнгги ўзгартириш: 22.02.2017 11:57

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech