Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Академиклар бой тажрибалари билан ўртоқлашмоқда

2017 йил 27 январ куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали қошидаги ихтисослаштирилган академик лицейда академик Сойибжон Негматов билан амалий учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» МХК вакиллари, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашдилар.

Ушбу учрашув давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази академиклари, муҳбир аъзолар ва мамлакатимиз фанининг етакчи вакиллари билан ўтказган кенгаши давомида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш доирасида бўлиб ўтди.  

Тадбирда юртимизнинг етакчи академиклари ўз илмий салоҳиятлари ва бой ҳаётий тажрибалари билан ёш мутахассислар, ўқувчи ёшларни баҳраманд қилишларининг аспектлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси ФА академиклари Сойибжон Негматов, Сайёра Рашидова, Машхура Мавлоний «Ўзбекнефтгаз» МХКдаги ўз фаолиятларини Раёсат ва тегишли илмий-техника кенгаши секцияларининг аъзолари сифатида бошлаганларини эътироф этиш лозим. Олимларнинг самарали фаолияти учун барча шароитлар яратилган. Улар ихтиёрида компьютер ва ташкилий техника, Интернет, илимий адабиётлар билан таъминланган ишчи кабинетлар мавжуд.   

- Ўз ишимнинг асосий йўналишлари сифатида академик лицей ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва уларнинг илмий фаолликларини рағбатлантириш масалаларини белгиладим, - деб таъкидлади Сойибжон Негматов. – Шунингдек фан соҳасини ўқувчилар орасида оммалаштираман, уларни ўз тадқиқотларим билан таништираман.

Шу билан бирга, ўқувчи ёшлар Кадрларни тайёрлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан таништирилдилар ҳамда ихтисос танлаш масаласига жиддий ёндашиш билан боғлиқ профессионал ўсишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишда иштирок этдилар.

Алексей ЧУКАРИН.

Сўнгги ўзгартириш: 22.02.2017 11:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech