Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Устюрт газкимё мажмуасининг яратилиши кинематография тилида

2017 йил 21 январь куни Нукус шаҳрида«Аср қурилиши» ва «Устюртга йўл» номли ҳужжатли ва бадиий фильмларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу фильмлар Сурғил кони негизида Устюрт газкимё мажмуасини яратиш тарихига бағишланган.  Мазкур лойиҳа «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Қорақалпоқфильм» студияси, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва “Uz-KorGasChemical” МЧЖ қўшма корхонаситомонидан ҳамкорликда амалга оширилди.  

Нукус марказида жойлашган муҳташам Бердах номидаги Давлат мусиқа театрида Қорақалпоғистон Республикаси Жокарги Кенес, кенг жамоатчилик вакиллари, талаба ёшлар ва Устюрт ГКМ мутахассислари жам бўлишди.

Миллий кинематография соҳасининг етакчи актёрлари иштирокида яратилган ушбу тўлиқ метражли сермазмун фильмларда мазкур ноёб лойиҳа шимолий минтақанинг мураккаб шароитларида қандай амалга оширилганлиги, Марказий Осиёда энг йирик, дунёда энг улкан деб эътироф этилган технологик мажмуалардан бирини барпо этишда ёш иқтидорлик мутахассислар жонбозлик кўрсатганлари акс эттирилган.

Газкимё мажмуасининг ходимлари учун жуда қулай яшаш шароитларини яратиш учун корхонадан яқин масофада намунали лойиҳа асосида янги турар жой массиви қурилди. Шунингдек, коммунал хизматлар соҳасида барча қулайликлар яратилган, киририш йўллари, ижтимоий инфратузилма объектлари барпо этилган.

Бепоён саҳро бағрида улкан мажмуа пайдо бўлиши, юзлаб янги иш ўринлари, замонавий тузилмалар, ҳаёт сифатининг тубдан ўзгариши – шуларнинг барчаси фильмларда ўз аксини топган. Ушбу фильмлар тақдимоти катта муваффақият билан ўтди.  

Сўнгги ўзгартириш: 23.01.2017 16:20

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech