Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Илмий ғоялар ва техник ишланмалар нефтгаз тармоғи учун

2016 йилнинг 24-25 ноябр кунлари Тошкентда «Нефт ва газни қайта ишлаш, муқобил ёқилғи» мавзусида Республика илмий-техника конференцияси бўлиб ўтди.  

Анжуман «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, «O‘ZNEFTMAHSULOT» АК, УзНИО НГП билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманнинг мақсад ва вазифалари нефт ва газни қайта ишлаш, нефтгаз кимёси ва муқобил ёқилғи, қайта ишланадиган углеводород хом ашёнинг сифатини ошириш ва юқори ликвидли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш соҳасида янги юқори самарали технологиялар масалалари бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Конференцияда «Ўзбекнефтгаз» МХК, Бухоро ва Фарғона НҚЗ, «Нефтгаз ва кимё машинасозлиги заводи», «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Жаҳон банкининг лойиҳасини мувофиқлаштириш Гуруҳи, «Worley Parsons Uzbekistan Engineering» ҚК, «Автогазтаъминот» УК, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновациялари маркази, ОЎЮ ва республикадаги бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотларнинг раҳбарият таркиби ва етакчи мутахассислари иштирок этдилар.  

Тадбирнинг 6 та йиғилиши давомида 37 та муҳим маърузалар тингланди, 26 таси эса стедли маърузалар шаклида тақдим этилди.

Конференция материаллари 150 та нусхада чоп этилди. 

Маърузаларнинг асосий мавзуси - энергияни сарфлаш жиҳатдан самарали технологиялардан фойдаланиб ва юқори ликвидли, бозорларда харидоргир ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлайдиган асосий ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш; газкимё мажмуаларининг ишлаб чиқариш қувватларини таъминлаш учун замонавий технологияларни қўллаш; нефт маҳсулотларининг сифатини ошириш ва халқаро стандартлар даражасигача етказиш; импорт ўрнини босишга қаратилган янги ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш,  ёқилғининг муқобил турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш; саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилиш.

Маърузаларда шахсий хом ашё базасидан ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган катализаторлар, сорбент ва адсорбентлар, суперконцентратлар каби турли материаллардан фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олиниб, маҳсулот ишлаб чиқаришда дунёда кузатилаётган ривожланиш йўналишларини таҳлил қилишга алоҳида ўрин ажратилган.  

Тадбир иштирокчилари етакчи компанияларнинг технологиялар ва бизнес жараёнларини бошқаришдаги инновацион илмий-техника ютуқлари ва тегишли инвестициялар нақадар муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. 

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатнинг нефтгаз секторида замонавий технологиялар жам бўлганлиги эътироф этилдики, бу мавжуд хом ашё базаси билан жамулжам бўлиб, Ўзбекистонга юқори қўшимча қийматли маҳсулотларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси ва ташқи бозорларнинг ишончли таъминотчиси сифатида намоён бўлишга имкон беради.   

Тармоқнинг энг устувор йўналишлари – табиий ресурслардан оқилона ва тежамкорона фойдаланиш, янги энергия манбаларини излаш, муқобил ёқилғи турларини қўллаш, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси манфаатида турли полимер маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги қувватларни яратиш билан ифодаланади.   

Конференция ишининг якунлари бўйича энг аҳамиятли маърузалар эътироф этилиб, уларнинг муаллифларига қуйидаги номинацияларда дипломлар тақдим этилди: «Энг яхши маъруза», «Энг ёш маърузачи», «Ишлаб чиқариш ҳақидаги энг яхши маъруза», «Инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича энг яхши маъруза», «Янги илмий-техника ечим тўғрисидаги энг яхши маъруза», «Шахсий ишланмани жорий қилиш ҳақидаги энг яхши маъруза».

Сўнгги ўзгартириш: 30.11.2016 12:28

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech