Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тармоқнинг кооперация майдонида

2016 йил 24 октябрь - 2 ноябрь кунлари «ЎзэкспомарказМКМ» АЖ кўргазма майдонларида XХалқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси (ХСЯКБ) бўлиб ўтди.«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг 70 кв. метр майдонни эгаллаган ягона стендида олтита акциядорлик компаниялари, қўшма корхоналар ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этдилар.

Саноат кооперацияси бўйича ва экспорт йўналишида маҳсулот етказиб бериш юзасидан 2017 йил учун шартномаларни тузишга доир республика ҳукумати томонидан тасдиқланган мақсадли параметрларни ижро этиш учун жами тармоқ бўйича импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни харид қилиш ва ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қиймати 1810,6 млрд. сўмга тенг 884 та шартнома тузилиб, бу белгиланган топшириққа нисбатан 100,6 фоизни ташкил қилади.   

Шу билан бирга, «Ўзбекнефтгаз» МХК бўлинмалари томонидан кейинги йил учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) билан умумий қиймати 365,800 млн. АҚШ долларига тенг тармоқ маҳсулотларини МДҲ мамлакатлари ва узоқ хорижга етказиб бериш учун 9 та тўғридан-тўғри контрактлар ва 3 та экспорт шартномалари тузилди.    

«Биз – яъни индустриал соҳа вакиллари учун, ушбу воқеа жуда аҳамиятли бўлди. Айнан шу ерда кейинги йилларда, маҳаллийлаштириш ва кооперацион алоқаларни янада ривожлантириш дастури доирасида, тайёр маҳсулотлар, ускуналар, материал ва хом ашёларни етказиб бериш ва харид қилиш учун энг муҳим шартномалар тузилди ва бу билан ана шундай маҳсулотларни импорт қилиш ҳажми жиддий қисқартирилди», – деб таъкидлади «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув Раисининг Биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидов 2016 йил 26 октябрда бўлиб ўтган тармоқ тақдимотида.

Биржанинг иши якунланаётган куни эса юбилей форумнинг ташкилотчилари «Ўзбекнефтгаз» МХКни «Кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги юқори кўрсаткичлари учун» номинациясида биринчи ўринга муносиб, деб эътироф этдилар.

Сўнгги ўзгартириш: 08.11.2016 14:05

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech