Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Автомобиль бензинига ягона нарх

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси шуни маълум қиладики, сўнгги вақтда мамлакaтимиз аҳолисининг назорат ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари номига, ҳамда “Ўзбекнефтгаз” компаниясига автобензин таъминотида бўлаётган узилишлар, шу жумладан баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензиннинг устама нарх билан сотилаётганлиги, автобензин олиш учун узундан-узоқ навбатда туришга тўғри келаётганлиги, Тошкент шаҳридаги аксарият АЁҚШларда Аи-80 русумли автобензиннинг 2075 сўмлик нархда, вилоятларда эса асосан тижорат нархида, яъни 3000 сўмлик нархда сотилаётганлиги, автобензиннинг айрим нопок кимсалар томонидан Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардан олиб, вилоятлар аҳолисига чайқов нархида сотилаётганлиги ҳақидаги ўринли эътирозларни инобатга олиб, ҳамда мазкур қонунга хилоф ҳолатларга узил-кесил барҳам бериш мақсадида 2016 йил 23 октябрдан барча турдаги автобензин чакана нархлари Республика бўйича бир хил этиб белгиланди. Яъни:

  • Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри - 2 800 сўм;
  • Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензинларнинг 1 литри – 3 000 сўм;
  • Аи-95 русумли автобензиннинг 1 литри – 3 300 сўм.

Ҳурматли ҳамюртлар! Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси Сизлардан ўзингиз истиқомат қилаётган жойлардаги ёки юртимиз ҳудудларидаги АЁҚШларда бундан буён автобензин нархига устама қўйиб сотилаётганлиги ёхуд бошқа нохуш ҳолатлар ҳақида “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг ишонч телефонига (071) 231-14-21, “Ўздавнефтгазинспекция”нинг вилоят бошқармалари ва жойлардаги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишонч телефонларига хабар қилишингизни ҳамда биз билан яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирамиз!

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси

Сўнгги ўзгартириш: 25.10.2016 14:14

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech