Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Фуқароларнинг мурожаатлари - диққат марказида

Бизнинг мамлакатимизда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ваколатли органларга мурожаат этиш бўйича Конституция билан кафолатланган ҳуқуқлари амалда ишончли таъмин этилмоқда. 2014 йил 4 декабрда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни фуқароларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилиш тартибини такомиллаштирди. 

“Ўзбекнефтгаз” МХК ва унинг таркибига кирувчи 200 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда ушбу қонун ижроси доимо диққат марказида. 

Жумладан, 2016 йил сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали  “Ўзбекнефтгаз” МХКга фуқаролардан 137 та мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек, юртдошларимиз “Ўзбекнефтгаз” МХК, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг хизматлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар, боғланиш манзиллари ва раҳбариятнинг қабул кунлари келтирилган Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали орқали ҳам ўз мурожаатларини жўнатмоқдалар. 2016 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида ушбу портал орқали 1544 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 1533 таси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган ва жавоблар юборилган.    

“Ўзбекнефтгаз” МХК фаолияти тўғрисида кенг маълумот www.ung.uz сайтида ҳам келтирилган. Ушбу корпоратив сайт орқали фуқаролар холдингга мурожаат этиш ва нефтгаз тармоғи мутахассисларининг малакали ёрдамидан баҳраманд бўлиш имконига эгадирлар. 

Холдингда мавжуд ишонч телефонига (+998 71 233-28-88) фуқаролардан келиб тушаётган қўнғироқлари қисқа фурсатларда кўриб чиқилмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда фуқаролар мурожаатларининг аксарияти аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ бўлиб, бу масала бўйича тегишли чоралар кўрилди. Хусусан, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги фуқаролардан газ таъминотини яхшилашга оид мурожаатлар келиб тушган. Газ таъминоти корхоналари мутахассислари жойларга бориб, мурожаатлар сабабларини ўрганиб чиққанлар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатларда зарурий чораларни кўрганлар.   

Бир сўз билан айтганда, “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлаш ва керакли ёрдам кўрсатишга доимо шай бўлиб турибдилар.

Сўнгги ўзгартириш: 22.10.2016 11:36

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech