Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нефть-газ соҳаси учун истиқболли кадрлар

Пойтахтимизда «Халқаро компанияларда миллий кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда кадрлар тайёрлаш борасидаги замонавий услуб ва технологиялар, шунингдек, Ўзбекистонда нефть-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассис ва муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш истиқболлари муҳокама этилди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Россиянинг «Лукойл» компанияси, И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали томонидан ташкил этилди. 

Конференцияда нефть-газ, энергетика, қурилиш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳалари мутахассислари, мамлакатимиз ва хорижнинг етакчи олий ўқув юртлари ўқитувчилари, мобиль алоқа операторлари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Каримов, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари У.Саидов, «Лукойл» компанияси департаменти бошлиғи Ю.Пихтовников ва бошқалар Ўзбекистонда мустақиллик йилларида баркамол авлод тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини таъкидлади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш жараёнида узлуксиз таълимнинг ноёб тизими яратилди, жумладан, нефть-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда. 

Конференциядан кўзланган мақсад етук кадрлар тайёрлаш борасида халқаро компаниялар тажрибасини ўрганиш, Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган халқаро компанияларда миллий кадрлар тайёрлашни ривожлантиришнинг асосий ёндашувларини аниқлашдан иборатдир. 

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида замонавий касбларни эгаллаган мутахассислар тайёрланаётгани таъкидланди. 

Бугунги кунда «Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компани» масъулияти чекланган жамиятида 1 минг 800 дан зиёд киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг қарийб 90 фоизини мамлакатимиз мутахассислари ташкил этади ва бу уларнинг юқори малака ва салоҳиятга эга эканидан далолат беради. 

Конференция доирасида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Лукойл» компанияси ўртасида Ўзбекистонда мазкур соҳа учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. 

 ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 02.10.2016 19:31

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech