Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Энергетик самарадорлик – Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналиши

Жорий йилнинг 14-29 сетнябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академиясида «Энергетик самарадорлик соҳасида тоғ-металлургия, нефтгаз ва кимё саноати соҳаси мутахассисларининг салоҳиятини ошириш» мавзуидаги тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» МХК тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.Тренинг Жаҳон банки Гуруҳи ва Иқтисодиёт вазирлигининг қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилди. Лойиҳа вазифаларидан бири миллий мутахассисларнинг энергетик самарадорлик соҳасидаги салоҳиятини янада оширишдан иборат. Ушбу мақсад миллий иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги стратегик йўналишлардан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорида ҳам белгилаб қўйилган.

Ҳалқаро экспертлар қуйидаги мавзулар бўйича ўқув ўтказдилар:

  • Энергетик текширишлар ва энергия мониторинги саноат корхоналарида;
  • Замонавий энергияни тежайдиган технологиялар тоғ-металлургия, кимё ва нефтгаз тармоқларида;
  • Технологик газлар иссиқлигини утилллаштириш, металлургик ишлаб чиқаришнинг паст салоҳиятли иссиқлик манбаларидан фойдаланиш, ортиқча иссиқлик ва босимдан фойдаланиш, энергия ресурсларининг иккиламчи иссиқлигини утилллаштириш, кичик конларда мобил компрессор станцияларидан фойдаланиш ва ҳоказо;
  • Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва саноатда энергия самарадорлигини оширишнинг экологик жиҳатлари.

Назарий ўқув курси тугаганидан сўнг иштирокчилар тест синовларидан ўтдилар. Ушбу синовлар, хусусан, нефтгаз тармоғида ҳам энг илғор мутахассисларни аниқладилар.

Тренинг натижалари бўйича унинг қатнашчиларига тегишли сертификатлар берилди.

Ушбу тадбир олинган билим ва кўникмалардан бевосита ишлаб чиқаришда фойдаланишга қаратилган бўлиб, бу ўз навбатида энергия манбалари учун сарф-харажатларни камайтиришнинг замонавий, самарали усуллари қўлланилишини таъминлайди ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини камайтириш ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.  

Сўнгги ўзгартириш: 28.09.2016 14:47

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech