Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Фидокорона меҳнати ва ўз ишига садоқати учун

Жорий йилнинг 26 - 29 август кунлари «Ўзбекнефтгаз» МХКда ҳамда унинг таркибига кирувчи акциядорлик компаниялар ва ташкилотларда етакчи ходимлар гуруҳларини «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» кўкрак нишони билан тақдирлаш юзасидан тантанали маросимлар бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуаси жадал ва барқарор ривожланиб бораётганлигини намойиш қилмоқда. Кўп сонли истиқболли углеводородлар конлари мавжудлиги, кенг қамровли транспорт инфратузилмаси тармоғи, йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши мамлакатимизга ўзини янгича қиёфада – катта номенклатурадаги диверсификацияланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси сифатида намоён қилишга имкон бермоқда.

Бундай муваффақиятларда ўзининг севимли ишига бутун куч-ғайратини бағишлайдиган, Ватан равнақи йўлида жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган инсонлар энг муҳим омил ҳисобланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25-йиллик тўйи арафасида юртимиз нефтгаз тармоғининг 139 нафар ходими «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» кўкрак нишонива 15 та юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Сўнгги ўзгартириш: 29.08.2016 17:40

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech