Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчи ва воситачи «Neftgazdepozit» МЧЖ қимматли қоғозлар бозорида турли хизматларини таклиф қилмоқда.

Инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчи ва воситачи «Neftgazdepozit» МЧЖ қимматли қоғозлар бозорида турли хизматларини таклиф қилмоқда. Манзил: Тошкент ш., Ойбек кўч., 26/1.

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликка киритилган қатор ўзгаришларга мувофиқ, «Neftgazdepozit» МЧЖ корпоратив бошқариш Кодексининг меъёрларини акциядорлик жамиятлари фаолиятига жорий қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда самарали ва сифатли ёрдам бериш ҳамда зарур бўлса қайта тузиш, ажратиш, бўлиш, қўшиш ва бирлаштириш йўли билан юридик шахсларни қайта ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдамини таклиф қилмоқда.

Шунингдек, «Neftgazdepozit» МЧЖ қуйидаги хизматларни таклиф этади:

— депозитар операцияларни амалга ошириш;

— мижознинг топшириғи бўйича, мижознинг номидан ва унинг ҳисобига қимматли қоғозлар бўйича битим ва келишувлар тузиш, амалиётларни бажариш;

— қимматли қоғозлар эмиссияси таомилини амалга ошириш, аввал чиқарилган ва рўйхатга олинган қимматли қоғозларга ўзгартириш киритиш ва чиқарилган қимматли қоғозларни ЯДРдан чиқариб ташлаш юзасидан ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;

— акциядорлик жамиятининг таъсис этувчи ва ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш;

— қимматли қоғозлар бозорида маълумотларни очишга кўмаклашиш, акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайти қонунчилик талабларига мувофиқлигига таҳлил қилиш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тақдим этиш (ишлаб чиқувчилар учун техник топшириқни тайёрлаш).

«Neftgazdepozit» МЧЖ мутахассислари қимматли қоғозлар бозорида ишлаш бўйича катта тажриба ва юқори профессионаллик даражасига эга бўлиб, буни қимматли қоғозларни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан берилган тегишли малака аттестатлари ҳам тасдиқлайди.

«Neftgazdepozit» МЧЖ фаолиятининг асосий тамойиллари ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув, юқори даражали хизматлар кўрсатиш, мослашувчан шаклларда ҳамкорлик қилиш, масъулият ҳис этиш ва узоқ муддатли ҳамкорликка йўналганлик билан ифодаланади.

Сиз ишончли шерикни жалб қилишдан манфаатдор бўлсангиз, биз Сиз учун ҳар қандай қулай вақтда учрашиш ва ҳамкорлик қилиш йўналишларини муҳокама қилишга тайёрмиз.

Боғланиш учун телефонлар: 129-77-66 (99).

Сўнгги ўзгартириш: 04.08.2016 13:19

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech