Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Инсон омили – олий қадрият

2016 йил 26 июлда Қарши шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ташаббуси билан самарали меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги тизимни таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган семинар ўтказилди.

Тадбирда тармоқ акциядорлик компаниялари ва корхоналари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг тажрибали мутахассислари иштирок этдилар.

Нефтгаз мажмуасини бошқариш тизими ишлаб чиқариш-технологик даврнинг барча босқичларида корхоналарнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлигини бошқарадиган ҳамда меҳнат муҳофазаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги менежментини бирлаштирадиган ишончли механизмлар билан ўзаро боғланган ва мақсадга йўналтирилган фаолиятини таъминлаб беради. Ишлаб чиқаришга жорий қилинган андозалар халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериши мустақил сертификатлаш тузилмалари томонидан тасдиқланган ва натижада ишлаб чиқариш хатарлари минимал даражагача пасайтирилган. Бундан ташқари компаниянинг профессионал хавфсизлик соҳасидаги мақсадларини таъминлаш учун меҳнат муҳофазасини бошқариш бўйича интеграциялашган бошқариш тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Семинар иштирокчилари ушбу ва бошқа муҳим масалаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Муҳокамалар якунлари бўйича, халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.  

Сўнгги ўзгартириш: 29.07.2016 23:18

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech