Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нефтгаз соҳаси учун ёш кадрлар

2016 йил 25 июнда И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университети Тошкент шаҳри филиалида ушбу олий ўқув юрти битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» МХК раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Таъкидланганидек, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университети филиали жорий йили бешинчи бор ёш мутахассисларни ўз даргоҳидан чиқаряпти. Қарийб 150 нафар битирувчилар, шу жумладан 30 нафар имтиёзли диплом билан ўқишни битирган ёш мутахассислар, ушбу тармоқ корхоналарида нефть ва газ конларини қидиришдан бошлаб, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, нефтгаз маҳсулотларини ташиш ва илмий фаолият билан шуғулланишгача бўлган барча технологик жараёнларда меҳнат қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университети филиали Тошкент шаҳрида 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг шахсий ташаббуси билан ташкил этилган. Ушбу олий ўқув юрти Ўзбекистон нефтгаз тармоғи учун янгича фикрловчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш учун мўлжалланган энг мазмунли лойиҳалардан бирига айланди. 

Сўнгги ўзгартириш: 29.06.2016 15:20

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech