Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Бунёдкор» болаларни кутиб оляпти

2016 йил 4 июнда «Бунёдкор» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25-йиллиги ва Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир «Ўзбекнефтгаз» МХК, Халқ таълими вазирлиги ва Болалар спортини ривожлантириш Жамғармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилди.

Болалар — бизнинг келажагимиз. Шу боис Ўзбекистонда баркамол ёш авлодни тарбиялаш, юртимизнинг энг кичик фуқароларини ҳимоялаш ва уларга ғамхўрлик қилишга алоҳида эътибор берилади. Бу фикрлар ўтказилган байрам тадбирида ҳам яққол ифодасини топди. Ушбу байрам 3 мингдан зиёд ўғил-қизлар, шу жумладан 200 нафардан ортиқ «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари учун ёрқин ва унутилмас воқеага айланди.

Ўзбекистондаги энг улкан «Бунёдкор» спорт мажмуасида ўтказилган байрам дастури доирасида нафақат қувноқ викториналар, танловлар, турли ўйинлардан иборат кўнгилочар шоу, балки болаларни ривожлантирувчи маҳорат дарслари ҳам ўтказилди. Бу уларга ўз қобилият ва иқтидорларини намоён қилиш, машҳур спортчилар, артистлар, номдор хорижий меҳмонлар билан танишиб олишга қулай имкон яратди.

Масалан, Республика ёш томошабинлар театрининг ижодий жамоаси болажонларга «Кичкинтой ва Мадагаскар» деб номланган қизиқарли шоу-спектаклини тақдим этди, «Аладдин» театри эса ўз репертуаридаги спекталлардан энг мароқли парчаларни намойиш қилди. Мамлакатимизнинг номи улуғ футболчилари болалар учун маҳорат дарсларини ўтказдилар. Шунингдек, бошқа турдаги спорт усталари ҳам ўзларининг ўргатувчи дастурларини тақдим этдилар.

Сўнгги ўзгартириш: 07.06.2016 15:52

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech