Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Устюрт ГХМ: тармоқни ривожлантириш учун инвестицион ечим

2016 йил 21 майда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида лойиҳани ёпиш ва Устюрт газкимё мажмуасини расмий очиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея Бош вазири Хван Гё Ан қатнашдилар.

Ушбу саноат мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси асосида Жанубий Корея компаниялари (KOGAS, Lotte Chemical Corp., GSE&R) консорциумининг фаол ҳамкорлиги ва самарали иштирокида барпо этилди. Тадбирда таъкидланганидек, бугун мамлакатимиз нефтгаз секторида замонавий технологиялар жам бўлган, ва улар мавжуд хом ашё базаси билан қўшилганда Ўзбекистонга юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб берадиган йирик ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида ўзини намоён қилишга имкон бермоқда. Сурғил кони негизида Устюрт ГКМнинг фойдаланишга топширилиши бунинг яққол тасдиғи бўлди.

Мажмуанинг умумий йиллик қуввати 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ҳамда 102 минг тонна пиролиз дистилляти ва 8 минг тонна пиролиз мойини ишлаб чиқаришга имкон беради. Устюрт ГХМ қуйидаги бешта асосий заводларни қамраб олган: булар газни бўлиш, этилен, полиэтилен, полипропилен ишлаб чиқариш, энергия ресурслари билан таъминлаш қувватларидир. Сурғил, Ғарбий ва Шарқий Бердах конлари эса хом ашё базаси сифатида хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда ишлаб чиқарилган полимер маҳсулотнинг қарийб 85 фоизи Марказий ва Шарқий Осиё, МДҲ ва Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда. 2016 йил охиригача заводнинг экспорт салоҳиятини 90 фоизгача юксалтириш режалаштирилган.

Сўнгги ўзгартириш: 24.05.2016 14:58

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech