Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (20 май)

Халқаро форумнинг учинчи кунида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва хорижий нефтгаз компаниялари ишбилармон доираларининг учрашувлари давом этди. Икки томонлама музокаралар форматида нефтгаз индустриясининг қатор секторларида ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Корея, Хитой, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатлар делегациялари иштирокида ўтказилган музокараларнинг мазмунли кун тартиби доирасида асосий эътибор инвестицион ҳамкорлик, йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро муносабатларнинг муҳим жиҳатларига жиддий эътибор қаратилди.

KNOC (Корея), CNODC (Хитой), Hyundai BS&C (Корея) каби компаниялар вакиллари билан B2B тартибидаги учрашувлар чоғида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, нефть ва газни тезкор ҳисобга олиш тизимида инновацион ишланмаларни яратиш ва улардан фойдаланиш, технологик ускуналарни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди. «Ўзтрансгаз» АК ва «Hyundai BS&C» компанияси ўртасида суюлтирилган газ учун композитли баллонларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш юзасидан келишувларга эришилди.

Сўнгги ўзгартириш: 21.05.2016 10:41

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech