Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (19 май)

Бугун форумнинг ишбилармонлар майдонида Huawei Technologies Co., Ltd. (Хитой), General Electric (АҚШ), Jackco Technology Group (АҚШ), LUKOIL (Россия) каби етакчи нефтгаз компаниялари билан В2В форматида музокаралар давом эттирилди. 

Мулоқот чоғида «Ўзбекнефтгаз» МХК билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича келишувларга эришилди. Муҳокама қилинган масалалар мавзуси лойиҳаларни бошқариш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминотни жорий қилиш, амалдаги қувватларни янада модернизациялаш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш соҳаларида ва тармоқнинг бошқа муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорлик имкониятларини белгилаб берди. Музокаралар натижалари имзоланган икки томонлама ҳужжатларда ўз аксини топди. Ушбу келишувлар «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Huawei Technologies Co., Ltd. (Хитой), General Electric (АҚШ), Jackco Technology Group (АҚШ), LUKOIL (Россия), SAP (Германия) каби нуфузли компаниялар ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг янги саҳифасини очиб бериши кўзда тутилган.   

Сўнгги ўзгартириш: 19.05.2016 17:09

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech