Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (19 май)

Бугун форум доирасида «Ўзбекистон нефтгаз сектори: технологиялар, инвестициялар ва ривожланиш» 20-чи Юбилей Халқаро конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Нуфузли иштирокчилардан иборат аудитория нефтгаз лойиҳаларини амалга оширишда халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Маърузачилар 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика мажмуасининг устувор ривожланиш йўналишлари юзасидан маълумот бердилар. Шунингдек «Ўзбекнефтгаз» МХК ва дунёдаги етакчи нефтгаз компанияларнинг янги конларни излаш ва очиш йўналишида биргаликда фаолият юритиш имкониятлари кўриб чиқилди.   

Шуъба йиғилишлари давомида иқтисодиётнинг етакчи секторидаги истиқболли лойиҳалар батафсил муҳокама қилинди. Конференция ишининг биринчи кунида қуйидаги мавзулар бўйича ялпи мажлислар бўлиб ўтди: «Ўзбекистон нефтгаз саноати: юксалишнинг янги уфқлари», «Ўзбекистон углеводород базасини кенгайтириш: Ўзбекистонда нефть ва газни қидириш ва қазиб чиқариш самарадорлигини ошириш», «Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг инвестициявий салоҳияти, халқаро ҳамкорлик – муваффақият мисоллари ва янги имкониятлар».

Семинарларнинг экспозиция зонасидаги «Ёш олимлар» секциясининг мазмунли қисми ҳам жуда аҳамиятлидир. Бу майдонда мунтазам равишда илмий ғоялар, инновацион ечимлар тақдимотлари, тармоқ фанининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашувлари ўтказилади.  

Сўнгги ўзгартириш: 19.05.2016 17:08

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech