Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (18 май)

Куннинг иккинчи ярмида форумнинг ишбилармонлар майдонида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва SOCAR (Озарбайжон), Schlumberger (АҚШ/Франция), Exalo Drilling G-Drilling (Польша), CIUZ (Италия), Worley Parsons Uzbekistan Engineering (Буюк Британия), «Криогенмаш» (Россия) каби компаниялар раҳбарияти ўртасида В2В форматида музокаралар бўлиб ўтди. Унда томонлар дунё иқтисодиётининг етакчи секторида келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар. Хусусан, замонавий ускуна ва технологиялардан фойдаланган ҳолда қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, нефтгаз тармоғи учун кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш соҳасида АКТ-лойиҳаларини жорий қилиш ва қатор бошқа йўналишлар бўйича келишувларга эришилди. Музокаралар натижалари бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «SOCAR» (Озарбайжон), Schlumberger (АҚШ/Франция), «Криогенмаш» (Россия) каби етакчи компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Сўнгги ўзгартириш: 18.05.2016 17:13

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech