Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Кўкаламзор OGU» экологик акцияси билан OGU-2016 Халқаро кўргазмасига старт берилди

2016 йил 3 майда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Нефти ва Гази - OGU» Халқаро кўргазма ва конференциянинг 20-йиллигига бағишланган экологик акция ташкил этилди. Ушбу тадбир 18-20 май кунлари «Ўзэкспомарказ МКМ» акциядорлик жамиятининг павильонларида бўлиб ўтади. Тадбир «Ўзбекнефтгаз» МХК, «ITE Uzbekistan» компанияси, Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Жорий йили OGU кўргазмаси ва конференцияси муҳим сана – ўзининг 20-йиллигини нишонлайди. Юбилейга тармоқ экспертлари ҳамда «Газпром», «Лукойл», «SOCAR», «Schlumberger», «General Electric», «Коgаs», «LotteChemical» каби ёқилғи-энергетика бозорининг дунёдаги етакчи компаниялари вакиллари ташриф буюрадилар.

Анжуман давомида халқаро экспертлар тадбирнинг асосий мазмуни – экология мавзусига оид маърузаларини қатнашчилар эътиборига ҳавола қиладилар. Бош мавзу табиатни муҳофаза қилишга бағишланганлиги бежиз эмас, чунки Ўзбекистон нафақат хом ашё захиралари, балки бетакрор ва жуда бой ҳайвонот ва наботот оламига эга юрт сифатида дунёга танилган. Шу жиҳатдан янги кўкаламзор атроф-муҳитга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш намунаси, нефтгаз тармоғининг табиатни асрайдиган технологиялардан кенг фойдаланиш соҳасидаги ташаббуси бўлиши билан аҳамиятлидир.

 

Сўнгги ўзгартириш: 04.05.2016 17:25

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech