Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ривожланиш учун инвестициялар

2016 йил 19 апрелда Бухоро вилоятидаги Қандим конининг қурилиш майдонида газни қайта ишлаш мажмуасини барпо этиш ишлари бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.  Ушбу лойиҳа маҳсулотни «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «ЛУКОЙЛ» ДАЖ ўртаси тақсимлаш тўғрисидаги Битим доирасида амалга оширилмоқда. Олтита газ конденсати конларидан иборат бўлган Қандим гуруҳининг ўзлаштирилиши – маҳсулот тақсимоти битиминиамалга оширишнинг энг муҳим босқичларидан биридир. Қандим ГҚМни яратиш доирасида бир йилда 8,1 млрд. кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган завод қурилади. Шунингдек бу ерда 114 қазиб чиқариш қудуқлари, 11 бирлашган майдонлар ва 4 йиғиш пунктларини қамраб оладиган табиий газни йиғиш тизими ташкил этилади ҳамда узунлиги 370 км газ қувурлари ўтказилади, 160 км автомобил йўллари қурилади. Айни вақтда ижтимоий инфратузилма ҳам ривожланади, бу эса ўз навбатида янги иш жойларини ташкил қилиш, турмуш сифатини яхшилашга замин яратади.  

Қандим Газни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига асос солишга бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шовкат Мирзиёев, «ЛУКОЙЛ» ДАЖ Президенти Вагит Алекперов, маҳаллий ҳокимият ва асосий пудратчи ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

Сўнгги ўзгартириш: 21.04.2016 17:30

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech