Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли " Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига мувофиқ

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик жамияти

Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерлик ҳисоби стандартларига (МБҲС) мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил учун тайёрланган молиявий ҳисоботларининг ташқи аудитини халқаро аудит стандартларига (ХАС) мувофиқ ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш мақсадида танлов эълон қилмоқда.

Танловда иштирок этишга қуйидаги аудиторлик ташкилотлари қўйилади:

— Аудиторлик фаолиятини камида 10 йил давомида олиб бораётган;

— Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори (UZ1.A++, UZ1.M.B. дан паст бўлмаган) рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган;

— Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик (имкон қадар нефтгаз соҳасида фаолият юритадиган) Ўзбекистон ва халқаро компанияларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ камида 5 йиллик муваффақиятли амалий тажрибага эга бўлган;

— Халқаро аудит ва молиявий ҳисобдорлик стандартлари бўйича хизмат кўрсатиш учун зарурий профессионал билимлар ва обрў-эътибор, тегишли имкониятларга (молиявий, меҳнат) эга бўлган;

— Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда ХМҲС йўналишида нафақат аудит фаолияти, балки шунга тегишли маслаҳат хизматлари билан шуғулланадиган, халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR, СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган;

— Кейинги 5 йил ичида ХМҲСга мувофиқ молиявий ҳисобдорлик аудити бўйича камида 10 маслаҳат лойиҳаларини амалга оширган;

— Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тегишли йил учун устав жамғармасида давлат акциялари (улуши) миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотлар рўйхатига кирадиган ташкилотлар қўйилади.

Танлов таклифи ёпиқ конвертда тақдим этилиши ва қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши лозим:

— иштирокчининг танловда иштирок этиш бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати;

— танлов таклифлари амал қиладиган муддат;

— аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;

— компания тўғрисидаги маълумот;

— аудиторлик компаниянинг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;

— аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;

— суғурта полисининг нусхаси;

— аудит ўтказиш услубияти ва аудиторлик ҳисоботининг шаблони.

Тендер ўтказиш ва хизмат кўрсатиш муддатлари

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йилдаги молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш учун танлов жараёни 2016 йил 5 майгача олиб борилади.

Ишлар натижалари Буюрмачига 2016 йил 1 июнга қадар тақдим этилиши лозим.

Танловда (тендерда) иштирок этиш учун тижорат таклифлари қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўч., 21.

Маълумот учун телефонлар: (+99893) 501-80-13, 233-99-39, факс: 233-58-14.

Электрон почта: kans@uzneftegaz.uzinfo@ung.uz

Веб-сайт: www.ung.uz

Сўнгги ўзгартириш: 07.04.2016 18:44

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech