Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Хорижий нефтгаз компаниялари раҳбарлари диққатига!

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси «Сечанкўл, Акжар ва Чимбой инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини ўтказиш ҳамда Урга, Акчалак ва Чандир конлар гуруҳини қазиб чиқаришга тайёрлаш»инвестицион лойиҳасини амалга оширишга тайёрланмоқда.   

Лойиҳа хорижий инвестициялар иштирокида тенглик шароитларида корхона (кейинги матнда – қўшма корхона (ҚК)) ташкил қилиш йўли билан амалга оширилади.  

ҚКни яратиш мақсадида хорижий инвестор танлов асосида аниқланади. 

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси нефтгаз соҳасида замонавий ишлаш услубларига эга бўлган, инвестицион лойиҳани биргаликда амалга оширишдан манфаатдор нефтгаз компанияларини хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхона яратиш мақсадида чет эллик инвесторни танлаш учун ўтказиладиган танловда иштирок этишга таклиф қилади.   

Ушбу лойиҳани биргаликда амалга оширишдан манфаатдор бўлган нефтгазкомпаниялари танловда қатнашиш учун расмий талабномани тақдим этишлари ва ўз компаниялари тўғрисидаги маълумотни илова қилишлари лозим.   

Белгиланган муддатгача талабнома узатган иштирокчилар билан белгиланган тартибда махфийлик ҳақидаги битимлар тузилади. Махфийлик ҳақидаги битим тузилгандан сўнг танлов иштирокчиларига ўз таклифларини тайёрлаш ва тақдим этишлари учун белгиланган тартибда тегишли материаллар берилади.  

Танловда иштирок этиш учун талабномалар 2016 йил 1 март куни тошкент вақти билан соат 17:00 гача қабул қилинади. 

Танлов ўтказиш шартлари ва бошқа маълумотлар учун «Ўзбекнефтгаз» МХКга мурожаат этинг, манзил: Тошкент ш., 100047, Истиқбол кўч., 21, тел.: (99871) 233-13-79, факс: (99871) 236-09-65.

Матбуот маркази 

Сўнгги ўзгартириш: 01.04.2016 17:04

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech