Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Саноат корхоналарининг энергетик самарадорлигини ошириш» лойиҳаси бўйича журналистлар учун матбуот давраси

Саноат корхоналарининг энергетик самарадорлигини ошириш» лойиҳаси бўйича журналистлар учун матбуот давраси

2015 йил 26-27 ноябрь кунлари Муборак ГҚИЗ, «Муборакнефтгаз» УШК, Шўртан ГКМ ва «Шўртаннефтгаз» УШК объектларида Ўзбекистон Республикаси марказий ва минтақавий ОАВ вакиллари учун «Саноат корхоналарининг энергетик самарадорлигини ошириш» мавзусига бағишланган матбуот давраси бўлиб ўтди. Тадбир «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки томонидан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлар Дастури тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХК электр энергиясидан фойдаланишни оптималлаштириш, электр энергиясини ишлаб чиқариш мақсадида ҳамроҳ нефт газларини ҳамда ишланган газлар иссиқлигини утилизация қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни ишлаб чиқди.     

Матбуот давраси доирасида етакчи нашр ва телеканаллар журналистлари компаниянинг нефть, табиий газ, газ конденсатини қазиб чиқариш, табиий газни қайта ишлаш ва суюлтирилган газ, полиэтилен ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюрдилар. Тадбир давомида унинг иштирокчилари «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан амалга оширилаётган асосий лойиҳалар билан батафсил танишишга муваффақ бўлдилар. Корхоналар мутахассислари журналистларга энергетик самарадорликни ошириш ва ресурсларни тежаш соҳасида амалга оширилаётган технологик жараёнларни аниқ ва равшан намойиш қилдилар. 

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 01.04.2016 17:05

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech