2015 йил 31 октябрда «Алан» босимни кучайтирувчи компрессор станциясини (БККС) ишга тушириш юзасидан тақдимот маросими бўлиб ўтди

Печать

2015 йил 31 октябрда «Алан» босимни кучайтирувчи компрессор станциясини (БККС) ишга тушириш юзасидан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа мамлакат Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги инвестицион дастури тўғрисида»ги Қарорини ижро этиш доирасида амалга оширилди.  Бундан кўзланган асосий мақсад – Қашқадарьё вилоятининг ҳудудида жойлашган Алан конининг қолдиқ захираларидан чиқариб олиш ҳисобига табиий газ ва конденсатни қазиб чиқариш ҳажмларини оиширишдан иборат. Шу билан бирга, БККСнинг ишга туширилиши Муборак газни қайта ишлаш заводига жўнатишдан олдин газни қазиб чиқаришга тайёрлаш бўйича номинал шароитларни сақлаб туриш учун имкон яратади.

Матбуот маркази 

Сўнгги ўзгартириш: 22.12.2015 13:54